298-ҳадис

298.483 Мусо ибн Уқба сўзлаб берди:

«Солим ибн Абдуллоҳнинг йўлдаги (маълум) жойларни танлаб намоз ўқиётганини кўрдим. У айтдики, отаси ўша ерларда намоз ўқиган ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ана шу жойларда намоз ўқиганларини кўрган экан.

Ибн Умарнинг ўша жойларда намоз ўқиганини менга Нофеъ ҳам айтиб берган.

Солимдан сўраганимда, унинг сўзи ўша жойларнинг бирортасида Нофеъга номувофиқ келганини билмайман, фақат Равҳо тепалигидаги масжид хусусида икковлари ҳар хил гапиришган».

298/483 - عَنِ عَبْدِ الله بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا: أَنَّهُ كَانَ يُصَلِّي فِي أمَاكِنَ مِنَ الطَّرِيقِ وَيَقُولُ: إنَّهُ رَأَى النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يُصَلِّي فِي تِلْكَ الأمْكِنَةِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш