299-ҳадис

299.484 Нофеъдан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу унга шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умра ва ҳаж қилганларида Зулҳулайфага* – Зулҳулайфадаги масжид ўрнидаги самура* тагига тушар эдилар. Шу йўлдан бирор ғазот, ҳаж ёки умрадан қайтсалар, водийнинг ўртасида тушардилар. Водийнинг ўртасидан кўтарилганларида шарқий водийнинг чеккасидаги ўзанда туяларини чўктирар эдилар. Тошлоқдаги масжидда ҳам, масжид турган дўнглик устида ҳам эмас, (мана шу ерда) тонггача қўноқлардилар. У ерда бир пастлик бўлиб, унинг олдида Абдуллоҳ намоз ўқир эди. Унинг ўртасида қумтепалар бўлиб, у ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқир эдилар. Кейинроқ сел у ерга оқизиқ* олиб келиб, Абдуллоҳ намоз ўқийдиган ҳалиги жойни кўмиб ташлади».

* Зулҳулайфа – Мадинаи Мунаввара яқинидаги жой. Ҳозирда «Абяру Али» деб аталади. Мадина тарафидан келадиган ҳожилар учун мийқот ҳисобланади. Макка билан Зулҳулайфанинг ораси 410 км.

* Самура – тиканли дарахтлар оиласига мансуб бўлиб, уларнинг ичида энг сифатли ёғоч берадиган дарахт.

* Оқизиқ – сув билан оқиб келган минерал ва органик жинслар.

Изоҳ: Бу ва бундан кейинги ҳадисларда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Нофеъ роҳимаҳуллоҳга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиган жойларни ўша даврдаги ҳолатига кўра таърифлаган.

299/484 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، كَانَ يَنْزِلُ بِذِي الْحُلَيْفَةِ حِينَ يَعْتَمِرُ، وَفِي حَجَّتِهِ حِينَ حَجَّ، تَحْتَ سَـمُرَةٍ، فِي مَوْضِعِ الْمَسْجِدِ الَّذِي بِذِي الْحُلَيْفَةِ، وَكَانَ إِذَا رَجَعَ مِنْ غَزْوٍ، كَانَ فِي تِلْكَ الطَّرِيقِ، أَوْ حَجٍّ أَوْ عُمْرَةٍ، هَبَطَ مِنْ بَطْنِ وَادٍ، فَإِذَا ظَهَرَ مِنْ بَطْنِ وَادٍ أَنَاخَ بِالْبَطْحَاءِ الَّتِي عَلَى شَفِيرِ الْوَادِي الشَّرْقِيَّةِ، فَعَرَّسَ ثَمَّ حَتَّى يُصْبِحَ، لَيْسَ عِنْدَ الْمَسْجِدِ الَّذِي بِحِجَارَةٍ، وَلَا عَلَى الْأَكَمَةِ الَّتِي عَلَيْهَا الْمَسْجِدُ، كَانَ ثَمَّ خَلِيجٌ يُصَلِّي عَبْدُ اللهِ عِنْدَهُ، فِي بَطْنِهِ كُثُبٌ، كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم ثَمَّ يُصَلِّي، فَدَحَا السَّيْلُ فِيهِ بِالْبَطْحَاءِ، حَتَّى دَفَنَ ذَلِكَ الْمَكَانَ الَّذِي كَانَ عَبْدُ اللهِ يُصَلِّي فِيهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш