301.485, 486. Яна Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо унга (Нофеъга) бундай сўзлаб берди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Равҳо тепалигидаги масжиддан пастроқдаги кичик масжид ўрнида намоз ўқидилар».
Ҳақиқатда, Абдуллоҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиган жойни яхши билар эди, «У ер масжидда намоз ўқишга турганингда ўнг томонингда. Бу масжид Маккага кетишингда йўлнинг ўнг четида. У билан катта масжид орасида бир тош ёки шунга яқин масофа бор», дер эди.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо Равҳодан* чиқаверишдаги Ирққа* қараб намоз ўқир эди. Ўша Ирқнинг чегараси Маккага қараб юрганингда йўл четида, у билан чиқавериш орасидаги масжиддан қуйироқда тугайди. Ўша ерда бир масжид қурилган. Абдуллоҳ у масжидда намоз ўқимас эди. Уни чап тарафида, орқада қолдириб, унинг олдида, қоқ Ирққа қараб намоз ўқир эди. Абдуллоҳ Равҳодан борганда пешинни ўша жойга етмагунича ўқимас, сўнг (етиб боргачгина) пешинни ўша ерда ўқир эди. Маккадан келаётганда субҳдан бир муддат олдин ёки саҳар пайтининг охирида шу ердан ўтса, ўша ерда қўноқлар ва бомдодни ўқир эди».
* Равҳо – Макка билан Мадина орасида жойлашган жой номи.
* Ирқ – «Ирқуз-забя» ёки «Ирқуз-зубя» деган жойнинг қисқача номи. Ҳозир «Тарафу забя» дейилади.
300/485 - وَحَدَّثَ عَبْدُ اللهِ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم صَلَّى حَيْثُ الْمَسْجِدُ الصَّغِيرُ، الَّذِي دُونَ الْمَسْجِدِ الَّذِي بِشَرَفِ الرَّوْحَاءِ، وَقَدْ كَانَ عَبْدُ اللهِ يَعْلَمُ الْمَكَانَ الَّذِي كَانَ صَلَّى فِيهِ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: ثَمَّ عَنْ يَـمِينِكَ، حِينَ تَقُومُ فِي الْمَسْجِدِ تُصَلِّي، وَذَلِكَ الْمَسْجِدُ عَلَى حَافَةِ الطَّرِيقِ الْيُمْنَى وَأَنْتَ ذَاهِبٌ إِلَى مَكَّةَ، بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْمَسْجِدِ الْأَكْبَرِ رَمْيَةٌ بِحَجَرٍ، أَوْ نَحْوُ ذَلِكَ.
301/486 - وَكَانَ عَبْدُ الله يُصَلِّي إِلَى الْعِرْقِ الَّذِي عِنْدَ مُنْصَرَفِ الرَّوْحَاءِ، وَذَلِكَ الْعِرْقُ انْتِهَاءُ طَرَفِهِ عَلَى حَافَةِ الطَّرِيقِ، دُونَ الْمَسْجِدِ الَّذِي بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْمُنْصَرَفِ، وَأَنْتَ ذَاهِبٌ إِلَى مَكَّةَ، وَقَدِ ابْتُنِيَ ثَمَّ مَسْجِدٌ، فَلَمْ يَكُنْ عَبْدُ اللهِ يُصَلِّي فِي ذَلِكَ الْمَسْجِدِ، كَانَ يَتْرُكُهُ عَنْ يَسَارِهِ وَوَرَاءَهُ، وَيُصَلِّي أَمَامَهُ إِلَى الْعِرْقِ نَفْسِهِ. وَكَانَ عَبْدُ اللهِ يَرُوحُ مِنَ الرَّوْحَاءِ، فَلَا يُصَلِّي الظُّهْرَ حَتَّى يَأْتِيَ ذَلِكَ الْمَكَانَ، فَيُصَلِّي فِيهِ الظُّهْرَ، وَإِذَا أَقْبَلَ مِنْ مَكَّةَ، فَإِنْ مَرَّ بِهِ قَبْلَ الصُّبْحِ بِسَاعَةٍ، أَوْ مِنْ آخِرِ السَّحَرِ، عَرَّسَ حَتَّى يُصَلِّيَ بِهَا الصُّبْحَ.