302.487 Яна Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу унга бундай сўзлаб берган:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рувайсадан* пастда, Рувайса баридидан* икки милча қуйироқдаги дўнгликдан ўтиб, йўлнинг ўнг тарафидаги катта сершох дарахт остига, йўлнинг рўпарасидаги кенг ва текис жойга тушар эдилар. Унинг (дарахтнинг) танаси тик, учлари синиб, ичкарига букилиб қолган, этагида эса кўплаб қум уюмлари бор эди».
* Рувайса – Макка билан Мадина орасида жойлашган қишлоқ, у билан Мадина орасида ўн етти фарсах масофа бор.
* Барид – почта хизмати маскани. Илгари шаҳарлараро хабарларни етказиш учун йўлларда қурилган почта хизмати бинолари. Уларнинг оралиғи икки ёки уч фарсах бўлган. Бир фарсах эса 5544 метрга тенг бўлиб, бу масофани ҳам «барид» дейишган.
302/487 – وَحَدَّثَ عَبْدُ الله: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَنْزِلُ تَحْتَ سَرْحَةٍ ضَخْمَةٍ دُونَ الرُّوَيْثَةِ، عَنْ يَمِينِ الطَّرِيقِ وَوِجَاهَ الطَّرِيقِ، فِي مَكَانٍ بَطْحٍ سَهْلٍ، حَتَّى يُفْضِيَ مِنْ أَكَمَةٍ دُوَيْنَ بَرِيدِ الرُّوَيْثَةِ بِـمِيلَيْنِ، وَقَدِ انْكَسَرَ أَعْلَاهَا فَانْثَنَى فِي جَوْفِهَا، وَهِيَ قَائِمَةٌ عَلَى سَاقٍ، وَفِي سَاقِهَا كُثُبٌ كَثِيرَةٌ.