304-ҳадис

304.489 Яна Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо унга шундай сўзлаб берган:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлнинг чап тарафидаги дарахтзорлар олдида, Ҳаршонинг* берироғидаги пастқамликка тушар эдилар. Ўша пастқамлик Ҳаршо этагига туташарди. У билан йўл ораси бир камон ўқи масофасига яқин эди. Абдуллоҳ йўлга энг яқин ва энг узун дарахтга қараб намоз ўқир эди».

* Ҳаршо – Тиҳома юртидаги тоғ номи бўлиб, у Мадина билан Шом орасида жойлашган. Шунингдек, унинг водийсида жойлашган Жуҳфага яқин қишлоқ ҳам шу ном билан аталган.

Изоҳ: «Бир камон ўқи масофаси» деганда камон ўқини баланд кўтариб отганда бориб тушадиган масофа назарда тутилади. Бу ҳам қадимги арабларда масофа ўлчови сифатида қўлланилган ва бу ўлчов бирлиги «ғалва» деб аталган. Ҳанафий уламоларга кўра, у бугунги ўлчовда 184 метр 80 см га тўғри келади.

304/489 – قَالَ عَبْدُ الله: وَنَزَلَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم عِنْدَ سَرَحَاتٍ عَنْ يَسَارِ الطَّرِيقِ، فِي مَسِيلٍ دُونَ هَرْشَى، ذَلِكَ الْمَسِيلُ لَاصِقٌ بِكُرَاعِ هَرْشَى، بَيْنَهُ وَبَيْنَ الطَّرِيقِ قَرِيبٌ مِنْ غَلْوَةٍ، وَكَانَ عَبْدُ اللهِ يُصَلِّي إِلَى سَرْحَةٍ، هِيَ أَقْرَبُ السَّرَحَاتِ إِلَى الطَّرِيقِ، وَهْيَ أَطْوَلُهُنَّ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш