305.490 Яна Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо унга шундай сўзлаб берган:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафровотдан* Мадинага қараб тушиб келган пайтлари Марруз-заҳроннинг энг қуйисидаги сел йўлига, Маккага кетишингда ўша сел йўлининг ўртасига, йўлнинг сўл томонига тушар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тушган жойлари билан йўл орасида бир тош масофа бор эди, холос».
* Сафровот – Марруз-заҳрондан кейин келадиган водийлар ёки тоғликлар.
305/490 – وَيَقُولُ: إَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَنْزِلُ فِي الْمَسِيلِ الَّذِي فِي أَدْنَى مَرِّ الظَّهْرَانِ، قِبَلَ الْمَدِينَةِ، حِينَ يَهْبِطُ مِنَ الصَّفْرَاوَاتِ، يَنْزِلُ فِي بَطْنِ ذَلِكَ الْمَسِيلِ عَنْ يَسَارِ الطَّرِيقِ، وَأَنْتَ ذَاهِبٌ إِلَى مَكَّةَ، لَيْسَ بَيْنَ مَنْزِلِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَبَيْنَ الطَّرِيقِ إِلَّا رَمْيَةٌ بِحَجَرٍ.