307-ҳадис

307.492 Яна Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу унга шундай сўзлаб берган:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари билан Каъба томондаги узун тоғ ўртасидаги икки тоғ дарасига юзландилар ва ўша жойда қурилган масжидни дўнглик томондаги масжиднинг сўл томонида қолдирдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ўқиган жойлари эса ундан пастроқда, қора дўнглик устидадир. Дўнггача ўн газ ёки шунга яқин қолдирасан. Сўнг Каъба билан сенинг ўртангдаги тоғнинг икки дарасига юзланиб намоз ўқийсан».

307/492 - وَأَنَّ عَبْدَ اللهِ يُـحَدِّثُ: إَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم اسْتَقْبَلَ فُرْضَتَيِ الْجَبَلِ، الَّذِي بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْجَبَلِ الطَّوِيلِ نَحْوَ الْكَعْبَةِ، فَجَعَلَ الْمَسْجِدَ الَّذِي بُنِيَ ثَمَّ يَسَارَ الْمَسْجِدِ بِطَرَفِ الْأَكَمَةِ، وَمُصَلَّى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَسْفَلَ مِنْهُ عَلَى الْأَكَمَةِ السَّوْدَاءِ، تَدَعُ مِنَ الْأَكَمَةِ عَشَرَةَ أَذْرُعٍ أَوْ نَحْوَهَا، ثُمَّ تُصَلِّي مُسْتَقْبِلَ الْفُرْضَتَيْنِ مِنَ الْجَبَلِ الَّذِي بَيْنَكَ وَبَيْنَ الْكَعْبَةِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш