1957-ҳадис

1957.5988. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Раҳм Раҳмондан олингандир. Аллоҳ: «Ким сени боғласа, боғлайман, ким сени узса, узаман», деган».

Изоҳ: «Раҳм» сўзи бу ерда қариндошликни билдириб, келиб чиқиши раҳм‑шафқат, меҳрибонлик мазмунидаги «роҳиман» ўзагидандир. Аллоҳнинг «ўта меҳрибон» деган маънони билдирувчи исми – Раҳмон ҳам худди шу ўзакдан олинган. Бу икки сўзнинг ўзакдош бўлишидаги ташбеҳ қариндошчиликнинг Раҳмон таоло наздида қанчалар катта аҳамиятга эга эканини уқтириш, тасаввур қилдирш учундир. Аллоҳ таолонинг «Ким сени боғласа, боғлайман, ким сени узса, узаман», дегани қариндош‑уруғчилик ришталарини боғлаган кишиларга У Зотнинг раҳмату фазл билан боқиши, дуоларини қабул қилишини, силаи раҳмни узган кишиларга эса аксинча муносабатда бўлишини билдиради.

1957/5988 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّ الرَّحِمَ شَجْنَةٌ مِنَ الرَّحْمَنِ، فَقَالَ اللهُ: مَنْ وَصَلَكِ وَصَلْتُهُ، وَمَنْ قَطَعَكِ قَطَعْتُهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш