1958-ҳадис

1958.5990. Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яширмай, ошкора равишда: «Оли Абу... – Амр: «Муҳаммад ибн Жаъфарнинг битигида (бу жой) оппоқ (яъни ёзув йўқ)», деди – менинг валийларим эмас. Менинг валийларим фақат Аллоҳ ва солиҳ мўминлардир», деяётганларини эшитдим».

Анбаса ибн Абдулвоҳид Баёндан, у Қайсдан, у эса Амр ибн Осдан қўшимча қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим: «Лекин уларнинг қариндошлиги бор, мен уни ҳўли билан «ҳўллаб» тураман» (дедилар). Яъни унинг (қариндошлик) риштасини боғлаб тураман, дегани».

1958/5990 – عَنْ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم جِهَارًا غَيْرَ سِرٍّ يَقُولُ: «إِنَّ آلَ فُلانٍ لَيْسُوا بِأَوْلِيَائِي، إِنَّمَا وَلِيِّيَ اللهُ وَصَالِحُ الْمُؤْمِنِينَ وَلَكِنْ لَهُمْ رَحِمٌ أَبُلُّهَا بِبَلَالِهَا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш