1959-ҳадис

1959.5991. Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Силаи раҳм қилувчи – бу мукофотловчи эмас! Балки қариндошчилик узиб қўйилганда уни боғлаган киши ҳақиқий силаи раҳм қилувчидир!» дедилар».

 

Изоҳ: «Мукофотловчи» дегани бу ерда қилганига яраша жавоб қайтарувчи, саломга яраша алик оладиган деганидир, яъни яхшилик қилган қариндошига яхшилигига яраша жавоб қайтариб, борди‑келди қилганлар билангина алоқа қилиб юрган киши силаи раҳм қилувчи одам ҳисобланмайди.

1959/5991 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ الله عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَيْسَ الْوَاصِلُ بِالْمُكَافِئِ، وَلَكِنِ الْوَاصِلُ الَّذِي إِذَا قَطَعَتْ رَحِمُهُ وَصَلَهَا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш