1974-ҳадис

1974.6031. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сўконғич ҳам, фаҳш сўзловчи ҳам, лаънатловчи ҳам эмасдилар. Бирортамизни койиганларида: «Ўша пешонаси тупроққа ботгурга нима бўлибди?»  дер эдилар».

 

Изоҳ: «Пешонаси тупроққа ботгур!» жумласи араблар истеъмолида том маънода эмас, балки биздаги «шўри қурсин», «қуриб кетсин», деган ибораларга ўхшаб койиш, таажжуб маъноларида ишлатиладиган бўлиб кетган. Бу иборани ибодатга, намозга ундаш мазмунида, яъни «Пешонаси саждада бўлсин!» деган маънода ҳам тушуниш мумкин.

1974/6031 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: لَمْ يَكُنِ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم سَبَّابًا، وَلَا فَحَّاشًا، وَلَا لَعَّانًا، كَانَ يَقُولُ لِأَحَدِنَا عِنْدَ الْمَعْتَبَةِ: «مَا لَهُ تَرِبَ جَبِينُهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш