1978-ҳадис

1978.6047. Абу Қилобадан ривоят қилинади:

«Собит ибн Заҳҳок – у дарахт асҳобларидан эди* – шундай сўзлаб берди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким Исломдан бошқа миллат номига қасам ичса, у ўзи айтганидекдир. Одам боласига ўзи молик бўлмаган нарсада назр йўқ. Ким дунёда ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёмат куни ўша билан азобланади. Ким мўминни лаънатласа, бу уни ўлдиргандекдир. Ким мўминни куфрда айбласа, бу уни ўлдиргандекдир».

* Ҳудайбияда дарахт остида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилганларни дарахт асҳоблари дейишган.

1978/6047 - عَنْ ثَابِتِ بْنِ الضَّحَّاكِ رَضِيَ الله عَنْهُ، وَكَانَ مِنْ أَصْحَابِ الشَّجَرَةِ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ حَلَفَ عَلَى مِلَّةٍ غَيْرِ الْإِسْلَامِ، فَهْوَ كَمَا قَالَ، وَلَيْسَ عَلَى ابْنِ آدَمَ نَذْرٌ فِيمَا لَا يَـمْلِكُ، وَمَنْ قَتَلَ نَفْسَهُ بِشَيْءٍ فِي الدُّنْيَا عُذِّبَ بِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ لَعَنَ مُؤْمِنًا فَهْوَ كَقَتْلِهِ، وَمَنْ قَذَفَ مُؤْمِنًا بِكُفْرٍ فَهْوَ كَقَتْلِهِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш