1996-ҳадис

1996.6167. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир бадавий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, қиёмат қачон қоим бўлади?» деди. «Шўринг қурғур, унга нима тайёрлаб қўйдинг?» дедилар. «Мен унга ҳеч нарса тайёрлаганим йўқ, лекин мен Аллоҳ ва Унинг Расулини яхши кўраман», деди. У зот: «Албатта, сен яхши кўрганларинг билан бирга бўласан», дедилар. «Биз ҳам шундайми?» дедик. «Ҳа», дедилар. Ўша куни ғоят хурсанд бўлдик. Шунда Муғийранинг бир ғуломи ўтиб қолди. У тенгдошларимдан эди. У зот: «Агар мана шу узоқ умр кўрса, у ҳали қаримай туриб қиёмат қоим бўлади», дедилар».

 

Изоҳ: Маълумки, ҳар бир кишининг ўлими унинг «қиёмати»дир. Бу ерда ана шу маъно назарда тутилган.

1996/6167 – حَدِيثُ أنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّ رَجُلًا مِنْ أَهْلِ الْبَادِيَةِ أَتَى النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَسْألُهُ: مَتَى السَّاعَةُ؟ تَقَدذَمَ، وَزَادَ فِي هَذِهِ الرِّوَايَة بَعْدَ قَوْلِهِ: «إِنَّكَ مَعَ مَنْ أَحْبَبْتَ». فَقُلْنَا: وَنَحْنُ كَذَلِكَ؟ قَالَ: «نَعَمْ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш