1998-ҳадис

1998.6182. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Узумни «карм» деманглар ва «Замон қурсин!» деманглар, чунки Аллоҳнинг Ўзи замондир», дедилар».

 

Изоҳ: Жоҳилият араблари ичкиликка муккасидан кетган одамлар эди. Улар маст қилувчи ичимликни асосан узумдан олишарди. «Хамр ичиш кишини карамли, олийжаноб бўлишга ундайди», дейишар, кишининг саховатини, олийжаноблигини ўртоқларига кўп ичимлик қуйиб бериши билан баҳолашар эди. Шундан келиб чиқиб, ўзларича хамрни саховат, олийжаноблик маъносидаги «карм» сўзи билан аташар ва шу орқали узумни ҳам «карм» дейишар эди. Узумни бундай номлаш остида мазкур жоҳилий тушунчани эътироф этиш маъноси борлиги ва кишиларни ҳаромга яқинлаштириши мумкинлиги учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар.

1998/6182 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبيُّ صلى الله عليه وسلم: «لَا تُسَمُّوا الْعِنَبَ الْكَرْمَ، إنـما الكَرْمُ قَلْبُ الـمُؤمن.

Улашиш
|
|
Нусха олиш