1999-ҳадис

1999.6192. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Зайнабнинг исми Барра эди. «Ўзини покдомон деб мақтаяпти-я», дейишди (унга). Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Зайнаб деб исм қўйдилар».

 

Изоҳ: Барра розияллоҳу анҳо мўминлар онаси Умму Салама розияллоҳу анҳонинг қизи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўгай қизлари бўлган. «Барра» сўзи араб тилида жуда яхши, фақат яхшилик қиладиган, эзгулик рамзи деган маънони билдиради. Аслида бу исмнинг ёмон маъноси бўлмаса-да, бандаликка, инсоннинг ожизлигига бироз тўғри келмагани учун шундай эътирозга учраган.

1999/6192 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّ زَيْنَبَ كَانَ اسْمُهَا بَرَّةَ، فَقِيلَ: تُزَكِّي نَفْسَهَا، فَسَمَّاهَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم زَيْنَبَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш