2007-ҳадис

2007.6243. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайра Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтган гапчалик ламамга мос келган нарсани кўрмадим: «Аллоҳ Одам боласига унинг зинодан оладиган, қилиши муқаррар бўлган улушини ёзиб қўйган. Кўзнинг зиноси қараш, тилнинг зиноси гапиришдир. Нафс орзу қилади, тусайди, фарж эса буларнинг барчасини тасдиқлайди ёки ёлғонга чиқаради».

 

Изоҳ: «Ламам» – маломатга сабаб бўладиган амаллардир. Бу ерда кичик гуноҳлар назарда тутилмоқда. Бу калима Нажм сурасининг 32-оятида келган: «Улар ламамдан бошқа катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиганлардир…»

2007/6243 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: «إِنَّ اللهَ كَتَبَ عَلَى ابْنِ آدَمَ حَظَّهُ مِنَ الزِّنَا، أَدْرَكَ ذَلِكَ لَا مَحَالَةَ، فَزِنَا الْعَيْنِ النَّظَرُ، وَزِنَا اللِّسَانِ الْمَنْطِقُ، وَالنَّفْسُ تَمَنَّى وَتَشْتَهِي، وَالْفَرْجُ يُصَدِّقُ ذَلِكَ كُلَّهُ وَيُكَذِّبُهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш