2014.6302. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Эсимда, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ўз қўлим билан ёмғирдан тўсадиган, қуёшдан пана бўладиган бир уй қурдим. Бунда Аллоҳнинг махлуқотларидан бирортаси менга ёрдам бергани йўқ».
* Яъни бир ўзим қуриб қўя қолдим, бошқа бировнинг кераги бўлгани йўқ, демоқчи. Бундан уйнинг ниҳоятда оддий, камтарона бўлгани тушунилади.
2014/6302 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: رَأَيْتُنِي مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم بَنَيْتُ بِيَدِي بَيْتًا يُكِنُّنِي مِنَ الْمَطَرِ، وَيُظِلُّنِي مِنَ الشَّمْسِ، مَا أَعَانَنِي عَلَيْهِ أَحَدٌ مِنْ خَلْقِ اللهِ.