2016.6306. Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳу шундай сўзлаб берди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Истиғфорнинг саййиди «Аллоҳумма анта Роббии, лаа илааҳа иллаа анта, холақтании ва ана ъабдук ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъуузу бика мин шарри маа сонаъту, абуу’у лака би ниъматика ъалаййа ва абуу’у бизанбии, иғфир лии фа’иннаҳуу лаа йағфируз‑зунууба иллаа анта», дейишингдир».* Ким буни кундузи чин дилдан айтса ва шу куни кеч кирмасдан вафот этса, жаннат аҳлидандир. Ким буни кечаси чин дилдан айтса ва тонг отмай туриб вафот этса, жаннат аҳлидандир».
* Истиғфорнинг маъноси: «Аллоҳим! Роббим Ўзингсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени Сен яратгансан ва мен Сенинг қулингман. Мен қурбим етганича Сенинг аҳду паймонинг ва ваъдангда турибман. Қилмишларимнинг ёмонлигидан Ўзингнинг паноҳингга қочаман. Менга берган неъматларингни ҳам тан оламан, гуноҳларимни ҳам тан оламан. Мени мағфират қилгин, чунки Сенгина гуноҳларни мағфират қиласан».
2016/6306 - عَنْ شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: «سَيِّدُ الْاِسْتِغْفَارِ أَنْ تَقُولَ: اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فاغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ». قَالَ: «وَمَنْ قَالَهَا مِنَ النَّهَارِ مُوقِنًا بِهَا، فَمَاتَ مِنْ يَوْمِهِ قَبْلَ أَنْ يُمْسِيَ، فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ، وَمَنْ قَالَهَا مِنَ اللَّيْلِ وَهْوَ مُوقِنٌ بِهَا، فَمَاتَ قَبْلَ أَنْ يُصْبِحَ، فَهْوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ».