2018-ҳадис

2018.6308. Ҳорис ибн Сувайддан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ бизга иккита хадис айтиб берди. Бири Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан, бири ўзидан: «Мўмин ўзининг гуноҳларини худди тоғнинг тагида унинг устига қулашидан қўрққан одамдек кўради. Фожир эса гуноҳларини бурнининг устидан учиб ўтган пашшани мана бундай қилган кишидек кўради. – Абу Шиҳоб қўли билан бурнининг тепасига ишора қилди – Сўнгра у зот шундай деганлар: «Аллоҳ бандасининг тавбасидан ҳалокатга учраши мумкин бўлган жойда тўхтаган, ёнида егулик-ичкилик юкланган улови бўлиб, бошини қўйиб, бирпас ухлаб, уйғонса, улови кетиб қолган, кейин иссиқ ва ташналикдан [ёки Аллоҳ хоҳлаган нарсадан] қийналиб кетгач, «Жойимга қайтай‑чи», деб қайтиб, бирпас ухлаб, сўнг бошини кўтарса, улови олдида турган кишидан ҳам кўпроқ хурсанд бўлади».

2018/6308 – عَنْ عَبْدِ الله بن مَسْعُودٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، أنَّهُ حَدَّثَ بِـحَدِيثَيْنِ: أَحَدُهُمَا عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَالْآخَرُ عَنْ نَفْسِهِ، قَالَ: إِنَّ الْمُؤْمِنَ يَرَى ذُنُوبَهُ كَأَنَّهُ قَاعِدٌ تَحْتَ جَبَلٍ يَخَافُ أَنْ يَقَعَ عَلَيْهِ، وَإِنَّ الْفَاجِرَ يَرَى ذُنُوبَهُ كَذُبَابٍ مَرَّ عَلَى أَنْفِهِ، فَقَالَ بِهِ هَكَذَا. ثُمَّ قَالَ: «لَلَّهُ أَفْرَحُ بِتَوْبَةِ عَبْدِهِ مِنْ رَجُلٍ نَزَلَ مَنْزِلًا وَبِهِ مَهْلَكَةٌ، وَمَعَهُ رَاحِلَتُهُ، عَلَيْهَا طَعَامُهُ وَشَرَابُهُ، فَوَضَعَ رَأْسَهُ فَنَامَ نَوْمَةً، فَاسْتَيْقَظَ وَقَدْ ذَهَبَتْ رَاحِلَتُهُ، حَتَّى اشْتَدَّ عَلَيْهِ الْحَرُّ وَالْعَطَشُ أَوْ مَا شَاءَ اللهُ، قَالَ: أَرْجِعُ إِلَى مَكَانِي، فَرَجَعَ فَنَامَ نَوْمَةً، ثُمَّ رَفَعَ رَأْسَهُ، فَإِذَا رَاحِلَتُهُ عِنْدَهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш