2025-ҳадис

2025.6346. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғам-ташвиш пайтида «Лаа илааҳа иллаллоҳул‑ъазиимул‑ҳалиим. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббул‑ъаршил‑ъазиим. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус‑самааваати ва Роббул‑арди ва Роббул‑ъаршил‑кариим», деб дуо қилар эдилар».*

* Дуонинг маъноси: «Буюк, Ҳалим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Буюк Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Осмонларнинг Робби, ернинг Робби ва шарафли Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ».

2025/6346 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَقُولُ عِنْدَ الْكَرْبِ: «لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْعَظِيمُ الْحَلِيمُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ وَرَبُّ الْأَرْضِ، وَرَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш