2026-ҳадис

2026.6347. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғир балодан, бахтсизлик етишидан, ёмон қазои қадардан ва ғанимларнинг шодлигидан паноҳ сўрар эдилар».

Суфён айтади: «Ҳадисда учта нарса эди, мен битта қўшдим, у қайси бирилигини билмайман».

 

Изоҳ: Аслида ҳадисда уч нарсадан паноҳ сўралган, буюк муҳаддис Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ унга яна бир нарсани қўшимча қилган. Лекин бунинг қайси жумла эканини аниқ эслай олмаганини омонат юзасидан айтмоқда. Бошқа ривоятларда қўшимча қилинган ана шу жумла «ғанимларнинг шодлигидан» экани айтилган.

2026/6347 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَتَعَوَّذُ مِنْ جَهْدِ الْبَلَاءِ، وَدَرَكِ الشَّقَاءِ، وَسُوءِ الْقَضَاءِ، وَشَمَاتَةِ الْأَعْدَاءِ.

قَالَ سُفْيَانُ الرَّاوِي، الْحَدِيثُ ثَلَاثٌ، زِدْتُ أَنَا وَاحِدَةً، لَا أَدْرِي أَيَّتُهُنَّ هِيَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш