2028-ҳадис

2028.6365. Мусъабдан ривоят қилинади:

«Саъд беш нарсага буюрар эди ва уларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан деб айтар эди. У зот шундай (дуо қилишга) буюрар эканлар: «Аллоҳим, мен Сендан бахилликдан паноҳ тилайман, қўрқоқликдан паноҳ тилайман, абгор ҳаётга тушиб қолишдан паноҳ тилайман, дунёнинг фитнасидан паноҳ тилайман – яъни Дажжолнинг фитнасидан – ва қабр азобидан паноҳ тилайман».*

* Дуонинг матни: «Аллоҳумма, инний аъузу бика минал бухл, ва аъузу бика минал жубн, ва аъузу бика ан уродда ила арзалил ъумур, ва аъузу бика мин фитнадид дунйа, ва аъузу бика мин ъазабил қобр».

2028/6365 – عَنْ سَعْدِ بْنِ أبِي وَقَّاص رَضِيَ الله عَنْهُ، أنَّ رَسُول الله على الله عليه وسلم يَأْمُرُ بِتهَؤُلاء الكَلِمَات: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ، وَأَعُوذُ بِكَ أَنْ أُرَدَّ إِلَى أَرْذَلِ الْعُمُرِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الدُّنْيَا، - يَعْنِي فِتْنَةَ الدَّجَّالِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш