2031.6399. Абу Исҳоқ шундай сўзлаб берди:
«Абу Бакр ибн Абу Мусо билан Абу Бурда, менимча, Абу Мусо Ашъарийдан шундай ривоят қилишди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилардилар: «Аллоҳуммағфирлии хотии’атии ва жаҳлии ва исрофии фии амрии ва маа анта аъламу биҳии миннии. Аллоҳуммағфирлии ҳазлии ва жиддии ва хотоойа ва ъамдии ва куллу заалика ъиндии».*
* Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, хатойимни, нодонлигимни, ишимдаги исрофимни ва Ўзинг мендан кўра яхшироқ билган нарсаларимни мағфират қилгин! Аллоҳим, ҳазиллашиб қилганим, жиддий қилганим, хатоларим ва қасддан қилганларимни мағфират қилгин! Буларнинг барчаси менда бордир».
2031/6399 - عَنْ أَبِي مُوسَى الْأَشْعَرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ كَانَ يَدْعُو: «اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي خَطِيئَتِي وَجَهْلِي، وَإِسْرَافِي فِي أَمْرِي، وَمَا أَنْتَ أَعْلَمُ بِهِ مِنِّي، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي هَزْلِي وَجِدِّي وَخَطَايَ وَعَمْدِي، وَكُلُّ ذَلِكَ عِنْدِي».