2043.6423. Зуҳрийдан ривоят қилинади:
«Маҳмуд ибн Рабиъ менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ғира-шира эслашини, яна у зот уларнинг ҳовлисида челакдан (унинг юзига) сув пуркаганларини ҳам эслашини айтди.
У яна шундай деди: «Бану Солимлик Итбан ибн Молик Ансорийнинг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб олдимга келдилар ва шундай дедилар: «Қиёмат куни банда Аллоҳнинг важҳини истаб «Лаа илааҳа иллаллоҳ», деган ҳолда келар экан, Аллоҳ унга дўзахни ҳаром қилмай қўймайди», деганини эшитдим».
2043/6423 – عَنْ عِتْبَانَ بْنِ مَالِكٍ الأنْصَارِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: «لَنْ يُوَافِيَ عَبْدٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، يَقُولُ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، يَبْتَغِي بِهِ وَجْهَ اللهِ، إِلَّا حَرَّمَ اللهُ عَلَيْهِ النَّارَ».