2050-ҳадис

2050.6463. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Ҳеч бирингизнинг амали асло нажот бера олмайди», дедилар. «Сизга ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот шундай дедилар: «Менга ҳам, агар Аллоҳ раҳмат билан ўрамаса. Тўғри бўлинглар, (ҳеч бўлмаса шунга) яқин бўлинглар. Эрталаб, кечқурун ва кечанинг бир қисмида ибодат қилинглар. Мўътадиллик, яна мўътадиллик(ни маҳкам тутинглар). Шунда (мақсадингизга) эришасиз».

2050/6463 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «لَنْ يُنَجِّيَ أَحَدًا مِنْكُمْ عَمَلُهُ». قَالُوا: وَلَا أَنْتَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «وَلَا أَنَا، إِلَّا أَنْ يَتَغَمَّدَنِي اللهُ بِرَحْمَةٍ، سَدِّدُوا وَقَارِبُوا، وَاغْدُوا وَرُوحُوا، وَشَيْءٌ مِنَ الدُّلْجَةِ، وَالْقَصْدَ الْقَصْدَ تَبْلُغُوا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш