2055-ҳадис

2055.6482. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мен ҳамда Аллоҳ мен ила юборган нарса худди бир қавмга келиб, «Ўз кўзларим билан (устингизга бостириб келаётган) қўшинни кўрдим. Мен бир яланғоч огоҳлантирувчиман. Нажотга, нажотга!!!» деган кишига ўхшайди. Ўшанда бир тоифа унга қулоқ солиб, тунда астагина йўлга тушди ва нажот топди. Бошқа бир тоифа эса уни ёлғончига чиқарган эди, тонгда қўшин келиб, уларни яксон қилди».

* Қадимда араблар узоқаги тепаликларнинг устига биттадан одам қўйишарди. Душман бостириб келиб қолса, ўша одамлар хабар қилиш учун гулхан ёқишар, тутунни кўрган одамлар хавфдан огоҳ бўлишар эди. Бир куни ана шу огоҳлантирувчи одамлардан бири душман келаётганини кўриб қолиб, гулхан ёқмоқчи бўлади, лекин ёмғир ёғиб, ўтни ўчириб қўяверади. Шунда у устидаги кийимини ечиб, боши узра силкитиб бўлса ҳам хабар беради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мен бир яланғоч огоҳлантирувчиман» деганда мана шу воқеани назарда тутиб, ўзларини ана шу кишига ўхшатганлар.

2055/6482 - عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «مَثَلِي وَمَثَلُ مَا بَعَثَنِي اللهُ، كَمَثَلِ رَجُلٍ أَتَى قَوْمًا فَقَالَ: رَأَيْتُ الْجَيْشَ بِعَيْنَيَّ، وَإِنِّي أَنَا النَّذِيرُ الْعُرْيَانُ، فَالنَّجَا النَّجَاءَ، فَأَطَاعَتْهُ طَائِفَةٌ فَأَدْلَجُوا عَلَى مَهْلِهِمْ فَنَجَوْا، وَكَذَّبَتْهُ طَائِفَةٌ فَصَبَّحَهُمُ الْجَيْشُ فَاجْتَاحَهُمْ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш