2062-ҳадис

2062.6499. Саламадан ривоят қилинади:

«Жундабнинг «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар...» деб ҳадис айтаётганини эшитганман, ундан бошқанинг «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар...» деб ҳадис айтаётганини эшитмаганман.* Унга яқинроқ бориб, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким сумъа қилса, Аллоҳ уни эшиттириб қўяди. Ким риё қилса, Аллоҳ уни кўрсатиб қўяди», дедилар», деяётганини эшитдим».

 

* Салама бу ҳадисни Жундаб розияллоҳу анҳудан бошқа саҳобадан эшитмаганлигини айтмоқда.

Изоҳ: Риё – бирор амални одамлар кўрсин деб қилишдир. Сумъа – бирор амални одамлар эшитсин деб қилишдир. Шариат истилоҳида бундай амаллар «кичик ширк» дейилади.

2062/6499 – عَنْ جُنْدُب رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «مَنْ سَمَّعَ سَمَّعَ اللهُ بِهِ، وَمَنْ يُرَائِي يُرَائِي اللهُ بِهِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш