2064.6507. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳга йўлиқишни истаса, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни истайди. Ким Аллоҳга йўлиқишни истамаса, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни истамайди». Оиша [ёки у зотнинг завжаларидан бири]: «Ахир биз ўлимни ёқтирмаймиз‑ку», деди. У зот шундай дедилар: «Бу эмас. Мўминга ўлим ҳозир бўлса, унга Аллоҳнинг розилиги ва икромидан башорат берилади. Шунда унинг учун келгусидагидан ёқимлироқ нарса бўлмай қолади. Натижада у Аллоҳга йўлиқишни истаб қолади ва Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни истайди. Кофир ўлим ҳолатига тушса, унга Аллоҳнинг азоби ва уқубатидан башорат берилади. Шунда унинг учун келгусидагидан ёқимсизроқ нарса бўлмай қолади. У Аллоҳга йўлиқишни истамайди, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни истамайди».
2064/ 6507 - عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ أَحَبَّ لِقَاءَ اللهِ أَحَبَّ اللهُ لِقَاءَهُ، وَمَنْ كَرِهَ لِقَاءَ اللهِ كَرِهَ اللهُ لِقَاءَهُ».
قَالَتْ عَائِشَةُ أَوْ بَعْضُ أَزْوَاجِهِ: إِنَّا لَنَكْرَهُ الْمَوْتَ! قَالَ: «لَيْسَ ذَاكَ، وَلَكِنَّ الْمُؤْمِنَ إِذَا حَضَرَهُ الْمَوْتُ بُشِّرَ بِرِضْوَانِ اللهِ وَكَرَامَتِهِ، فَلَيْسَ شَيْءٌ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِمَّا أَمَامَهُ، فَأَحَبَّ لِقَاءَ اللهِ وَأَحَبَّ اللهُ لِقَاءَهُ، وَإِنَّ الْكَافِرَ إِذَا حُضِرَ بُشِّرَ بِعَذَابِ اللهِ وَعُقُوبَتِهِ، فَلَيْسَ شَيْءٌ أَكْرَهَ إِلَيْهِ مِمَّا أَمَامَهُ، كَرِهَ لِقَاءَ اللهِ وَكَرِهَ اللهُ لِقَاءَهُ».