2068.6522. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Одамлар уч хил ҳашр қилинади: умид қилган, қўрққан ҳолларида; икки киши бир туяда, уч киши бир туяда, тўрт киши бир туяда, ўн киши бир туяда; қолганларини эса олов ҳашр қилади: улар қайлула қилган жойда улар билан қайлула қилади, улар тунаган жойда улар билан тунайди, улар тонг оттирган жойда улар билан тонг оттиради, улар кеч киритган жойда улар билан кеч киритади».
Изоҳ: Ҳадисда тасвирланган ҳолат қиёмат олдидан ёки унинг аввалида содир бўлади. Биринчи тоифа солиҳ мўминлар бўлиб, пешқадамлари умидвор ҳолда, қолганлари эса қўрққан ҳолда келади. Алоҳида фазлу илтифотга мушарраф бўлган мўминлар уловларда ҳашр қилинади. Фосиқ, кофирларни эса олов ҳайдаб келади. Бу оловнинг улардан бир зум ҳам ажрамай, таъқиб қилиши ўзига хос услубда баён этилмоқда.
2068/6522 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «يُحْشَرُ النَّاسُ عَلَى ثَلَاثِ طَرَائِقَ: رَاغِبِينَ رَاهِبِينَ، وَاثْنَانِ عَلَى بَعِيرٍ، وَثَلَاثَةٌ عَلَى بَعِيرٍ، وَأَرْبَعَةٌ عَلَى بَعِيرٍ، وَعَشَرَةٌ عَلَى بَعِيرٍ، وَتـَحْشُرُ بَقِيَّتَهُمُ النَّارُ، تَقِيلُ مَعَهُمْ حَيْثُ قَالُوا، وَتَبِيتُ مَعَهُمْ حَيْثُ بَاتُوا، وَتُصْبِحُ مَعَهُمْ حَيْثُ أَصْبَحُوا، وَتُمْسِي مَعَهُمْ حَيْثُ أَمْسَوْا».