2072.6548. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга киргач, ўлим олиб келиниб, жаннат билан дўзахнинг ўртасига қўйилади‑да, сўнг сўйиб ташланади. Кейин бир жарчи: «Ҳой жаннат аҳли, ўлим йўқдир! Ҳой дўзах аҳли, ўлим йўқдир!» деб жар солади. Шунда жаннат аҳлининг хурсандчилиги устига хурсандчилиги ортади. Дўзах аҳлининг қайғуси устига қайғуси ортади».
2072/6548 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «إِذَا صَارَ أَهْلُ الْجَنَّةِ إِلَى الْجَنَّةِ، وَأَهْلُ النَّارِ إِلَى النَّارِ، جِيءَ بِالْمَوْتِ حَتَّى يُجْعَلَ بَيْنَ الْجَنَّةِ وَالنَّارِ، ثُمَّ يُذْبَحُ، ثُمَّ يُنَادِي مُنَادٍ: يَا أَهْلَ الْجَنَّةِ لَا مَوْتَ، يَا أَهْلَ النَّارِ لَا مَوْتَ، فَيَزْدَادُ أَهْلُ الْجَنَّةِ فَرَحًا إِلَى فَرَحِهِمْ، وَيَزْدَادُ أَهْلُ النَّارِ حُزْنًا إِلَى حُزْنِهِمْ».