2073.6549. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ жаннат аҳлига: «Эй жаннат аҳли!» дейди. Улар: «Лаббайка Роббана ва саъдайка!» дейишади. «Рози бўлдингизми?» дейди. «Яратганларингдан ҳеч кимга бермаганингни бизга берасан‑у, нега рози бўлмайлик?» дейишади. У Зот: «Сизларга бундан ҳам афзалини бераман», дейди. Улар: «Эй Робб, қайси нарса бундан афзал экан?» дейишади. У Зот: «Сизларга розилигимни нозил қиламан, бундан кейин сизлардан ҳеч қачон норози бўлмайман», дейди».
2073/6549 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «إِنَّ اللهَ يَقُولُ لِأَهْلِ الْجَنَّةِ: يَا أَهْلَ الْجَنَّةِ. فَيَقُولُونَ: لَبَّيْكَ رَبَّنَا وَسَعْدَيْكَ، فَيَقُولُ: هَلْ رَضِيتُمْ؟ فَيَقُولُونَ: وَمَا لَنَا لَا نَرْضَى وَقَدْ أَعْطَيْتَنَا مَا لَمْ تُعْطِ أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ، فَيَقُولُ: أَنَا أُعْطِيكُمْ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ، قَالُوا: يَا رَبِّ، وَأَيُّ شَيْءٍ أَفْضَلُ مِنْ ذَلِكَ؟ فَيَقُولُ: أُحِلُّ عَلَيْكُمْ رِضْوَانِي، فَلَا أَسْخَطُ عَلَيْكُمْ بَعْدَهُ أَبَدًا».