2074.6551. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кофирнинг икки елкасининг ораси чопағон отлиқ учун уч кунлик йўлдир», дедилар».
Изоҳ: Ҳадиси шарифда айтилган таъриф кофирнинг дўзахдаги ҳолатидир. Азоб янада шиддатли бўлиши учун дўзах аҳлининг тана аъзолари шишириб, катталаштириб ташланади.
2074/6551 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَا بَيْنَ مَنْكِبَيِ الْكَافِرِ مَسِيرَةُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ لِلرَّاكِبِ الْمُسْرِعِ».