2078.6579. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо деди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳавзим бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан оқроқ, ҳиди мушкдан хушбўй, кўзалари осмон юлдузлари кабидир. Ким ундан ичса, ҳеч қачон ташна бўлмайди», дедилар».
Изоҳ: Ҳавзнинг катталиги ҳақида келган ҳадисларда унинг ҳажми турлича тавсифланган. Масалан, ушбу ҳадисда унинг катталиги бир ойлик масофага тенг, дейилган бўлса, бошқа бир ҳадисда уч кунлик йўлга тенглиги айтилган. Бундан бошқа ўлчамлар айтилган ривоятлар ҳам бор. Уламоларимизнинг айтишларича, бундан мақсад Ҳавзнинг жуда катталигини ифода қилишдир. Арабларда бундай ифодалар кўп учрайди.
2078/6579 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «حَوْضِي مَسِيرَةُ شَهْرٍ، مَاؤُهُ أَبْيَضُ مِنَ اللَّبَنِ، وَرِيحُهُ أَطْيَبُ مِنَ الْمِسْكِ، وَكِيزَانُهُ كَنُجُومِ السَّمَاءِ، مَنْ شَرِبَ مِنْهَا فَلَا يَظْمَأُ أَبَدًا».