2083.6596. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, жаннат аҳли (тақдири азалдаёқ) дўзах аҳлидан ажралиб, танилиб турадими?» деди. У зот: «Ҳа», дедилар. У: «Унда амал қилувчилар нега амал қилишади?» деди. У зот: «Ҳар ким нима учун яратилган бўлса [ёки унга нима муяссар қилинса], ўшани қилади», дедилар».
2083/6596 - عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَيُعْرَفُ أَهْلُ الْجَنَّةِ مِنْ أَهْلِ النَّارِ؟ قَالَ: «نَعَمْ». قَالَ: فَلِمَ يَعْمَلُ الْعَامِلُونَ؟ قَالَ: «كُلٌّ يَعْمَلُ لِمَا خُلِقَ لَهُ، أَوْ: لِمَا يُسِّرَ لَهُ».