2084-ҳадис

2084.6604. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бир хутба қилиб, унда қиёмат қоимгача бўладиган нарсаларнинг бирортасини қолдирмай зикр қилдилар. Буни билган билди, билмаган билмай қолаверди. Йўқлигида (танийдиган одамини унутиб,) сўнг кўриб қолганда уни таниган кишидек, мен ҳам унутган нарсамни кўрсам, танийман».

 

Изоҳ: Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтмоқчики, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб берган, келажакда бўладиган фитналарни ҳозир сизларга санаб бера олмасам ҳам, ўша ҳодиса юз берса, у зот айтган иш эканини дарҳол биламан, танийман».

2084/6604 - عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: لَقَدْ خَطَبَنَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم خُطْبَةً، مَا تَرَكَ فِيهَا شَيْئًا إِلَى قِيَامِ السَّاعَةِ إِلَّا ذَكَرَهُ، عَلِمَهُ مَنْ عَلِمَهُ وَجَهِلَهُ مَنْ جَهِلَهُ، إِنْ كُنْتُ لَأَرَى الشَّيْءَ قَدْ نَسِيتُ، فَأَعْرِفُ مَا يَعْرِفُ الرَّجُلُ إِذَا غَابَ عَنْهُ فَرَآهُ فَعَرَفَهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш