2090.6625. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, бирортангизнинг ўз аҳли хусусидаги қасамида туриб олиши Аллоҳнинг наздида бунинг учун Аллоҳ унга фарз қилган каффоратни беришидан кўра оғирроқ гуноҳдир», дедилар».
Изоҳ: Масалан, бир киши аҳлига зарар етадиган бир ишни қилишга қасам ичди. Қасамини бузмаса, аҳл-оиласига зиён етади. Шунда қасамнинг каффоратини бериб, қасамни бузиши керак. Бўлмаса, аҳлига зулм қилиб, қасамхўрликдан ҳам катта гуноҳга қолади.
2090/6625 - وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم : «وَاللهِ، لَأَنْ يَلِجَّ أَحَدُكُمْ بِيَمِينِهِ فِي أَهْلِهِ آثَمُ لَهُ عِنْدَ اللهِ مِنْ أَنْ يُعْطِيَ كَفَّارَتَهُ الَّتِي افْتَرَضَ اللهُ عَلَيْهِ».