2091-ҳадис

2091.6632. Абдуллоҳ ибн Ҳишом розияллоҳу анҳу айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У зот Умар ибн Хаттобнинг қўлини тутиб турган эдилар. Умар у зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз мен учун ўзимдан бошқа ҳамма нарсадан суюклисиз», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сен учун ўзингдан ҳам суюкли бўлмагунимча (иймонинг комил бўлмайди)», дедилар. Шунда Умар: «Энди шундай! Аллоҳга қасамки, сиз мен учун ўзимдан ҳам суюклисиз», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энди бўлди, эй Умар», дедилар».

2091/6632 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ هِشَامٍ قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَهْوَ آخِذٌ بِيَدِ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ، فَقَالَ لَهُ عُمَرُ: يَا رَسُولَ اللهِ، لَأَنْتَ أَحَبُّ إِلَيَّ مِنْ كُلِّ شَيْءٍ إِلَّا مِنْ نَفْسِي، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «لَا وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْكَ مِنْ نَفْسِكَ». فَقَالَ لَهُ عُمَرُ: فَإِنَّهُ الْآنَ، وَاللهِ، لَأَنْتَ أَحَبُّ إِلَيَّ مِنْ نَفْسِي، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «الْآنَ يَا عُمَرُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш