2092.6638. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен у зотнинг олдиларида тўхтадим. Каъбанинг соясида: «Каъбанинг Роббига қасамки, улар зиёндадир. Каъбанинг Роббига қасамки, улар зиёндадир», дердилар. «Мен ҳақимдамасмикан? Мен ҳақимда бирор нарса нозил бўлмадимикан? Мен ҳақимдамасмикан?» деб ўйлаб, у зотнинг олдиларига бориб ўтирдим. У зот ўшани айтавердилар. Жим туролмай қолдим. Мени Аллоҳ ҳоҳлаган нарса чулғаб олган эди. «Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онам сизга фидо бўлсин, улар ким?» дедим. У зот: «Мол-дунёси кўплар. Фақат бундай, бундай, бундай қилганлардан бошқа», дедилар».
2092/6638 - عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: انْتَهَيْتُ إِلَى رَسُول الله صلى الله عليه وسلم وَهُوَ يَقُولُ فِي ظِلِّ الْكَعْبَةِ: «هُمُ الْأَخْسَرُونَ وَرَبِّ الْكَعْبَةِ، هُمُ الْأَخْسَرُونَ وَرَبِّ الْكَعْبَةِ». قُلْتُ: مَا شَأْنِي أَيُرَى فِيَّ شَيْءٌ مَا شَأْنِي؟ فَجَلَسْتُ إِلَيْهِ وَهْوَ يَقُولُ، فَمَا اسْتَطَعْتُ أَنْ أَسْكُتَ، وَتَغَشَّانِي مَا شَاءَ اللهُ، فَقُلْتُ: مَنْ هُمْ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «الْأَكْثَرُونَ أَمْوَالًا، إِلَّا مَنْ قَالَ: هَكَذَا، وَهَكَذَا، وَهَكَذَا».