2102.6761. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қавмнинг мавлоси уларнинг ўзидандир», дедилар. Ёки шунга ўхшаш гап айтдилар».
Изоҳ: Бир қавм бир қулни озод қилса, у қул ўша қавмга мансуб саналади, мероси ҳам уларга бўлади.
2102/6761 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَوْلَى الْقَوْمِ مِنْ أَنْفُسِهِمْ».