2109-ҳадис

2109.6783. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ўғрини лаънатласин, тухум ўғирлайди‑да, қўли кесилади, арқон ўғирлайди‑да, қўли кесилади», дедилар».

Аъмаш айтади: «Ўша(тухум)ни темир дубулға деб, арқонни эса бир неча дирҳам турадигани деб билишар эди».

Изоҳ: Уламолар бу ҳақда асосан икки хил фикр айтишган: 1. «Тухум» деганда дубулға назарда тутилган, чунки каллани қиличдан ҳимояловчи дубулға тухум шаклида бўлади. 2. Бу ерда тухум назарда тутилган бўлиб, оддий, арзимас нарса ўғирлаб ўрганган одам кейинчалик каттароқ ўғриликка ўтиб, қўли кесилиши таъкидланмоқда. Ҳадисда айтилган арқон ҳам худди шундай.

2109/6783 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَعَنَ اللهُ السَّارِقَ يَسْرِقُ الْبَيْضَةَ فَتُقْطَعُ يَدُهُ، وَيَسْرِقُ الْحَبْلَ فَتُقْطَعُ يَدُهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш