308-ҳадис

* Сутра – намоз ўқиш вақтида намозхоннинг олдига қўйиладиган тўсиқдир. Сутрани ҳанафий ва моликий мазҳаблари мандуб, шофеъий ва ҳанбалий мазҳаблари мустаҳаб дейишган. Девор, устун, найза, ҳасса ва бошқа шу каби нарсалар сутра бўлиши мумкин. Ҳанафий мазҳабига кўра, сутранинг йўғонлиги камида бармоқча, узунлиги бир зироъ бўлиши керак. Ҳеч нарса топилмаса, бир чизиқ чизиб қўйилса ҳам бўлади. Зироъ – қадимги узунлик ўлчовларидан бўлиб, ўрта бўйли одамнинг тирсагидан бармоқ учигача бўлган жойига қиёсан олинган. Зироъ аслида 46,2 см. га тўғри келади, аммо фиқҳий масалаларда 61,6 см. деб қаралади.


308.494 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайит намозига чиққанларида олд тарафларига калта найза санчиб қўйишни буюрардилар. Шунда у зот унга қараб, одамлар эса у зотнинг орқаларида намоз ўқишар эди. У зот буни сафарда ҳам қилардилар. Шундан кейин амирлар ҳам (найза қўйишни одат қилиб) олишди».

308/494 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا خَرَجَ يَوْمَ الْعِيدِ، أَمَرَ بِالْحَرْبَةِ فَتُوضَعُ بَيْنَ يَدَيْهِ، فَيُصَلِّي إِلَيْهَا وَالنَّاسُ وَرَاءَهُ، وَكَانَ يَفْعَلُ ذَلِكَ فِي السَّفَرِ، فَمِنْ ثَمَّ اتَّخَذَهَا الْأُمَرَاءُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш