315-ҳадис

315.508 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

(Оиша онамизга кимдир «Намозхон олдидан ит, эшак ё аёл ўтса, намози бузилади», деганида) «Ҳали бизни ит ва эшакка тенг қилдингларми? Мен чорпояда ёнбошлаб ётардим, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чорпоянинг ўртасига қараб намоз ўқир эдилар. У зотнинг олдиларида чўзилиб ётгим келмай, чорпоянинг оёқ тарафидан кўрпамдан секин суғурилиб чиқиб кетардим», деди.

315/508 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: أَعَدَلْتُمُونَا بِالْكَلْبِ وَالْحِمَارِ؟ لَقَدْ رَأَيْتُنِي مُضْطَجِعَةً عَلَى السَّرِيرِ، فَيَجِيءُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فَيَتَوَسَّطُ السَّرِيرَ فَيُصَلِّي، فَأَكْرَهُ أَنْ أُسَنِّحَهُ، فَأَنْسَلُّ مِنْ قِبَلِ رِجْلَيِ السَّرِيرِ، حَتَّى أَنْسَلَّ مِنْ لِحَافِي.

Улашиш
|
|
Нусха олиш