316-ҳадис

316.509 Абу Солиҳ Саммон сўзлаб берди:

«Жума куни Абу Саъид Худрийнинг одамлардан тўсадиган нарсага қараб намоз ўқиётганини кўрдим. Абу Муъайт қабиласидан бир йигит унинг олдидан ўтмоқчи бўлди. Абу Саъид уни кўкрагидан қайтарди. Йигит қараб кўриб, унинг олдидан бошқа ўтадиган жой топа олмай, ўтиб кетиш учун яна қайтиб келди. Абу Саъид уни аввалгидан кўра қаттиқроқ қайтарди. Шунда у Абу Саъидни ҳақоратлади-да, Марвоннинг (ҳокимнинг) олдига кириб, Абу Саъиднинг устидан шикоят қилди. Абу Саъид ҳам унинг кетидан Марвоннинг олдига кирди. Шунда у: «Сен билан биродарингнинг ўғли ўртасида нима бўлди, эй Абу Саъид?» деди. У «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бирортангиз ўзини одамлардан тўсадиган нарсага қараб намоз ўқиганида, олдидан бирор киши ўтмоқчи бўлса, уни қайтарсин. Агар унамаса, у билан урушсин, чунки у шайтондир», деганларини эшитганман».

316/509 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الـخُدْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ: أنَّهُ كَانَ يُصَلِّي فِي يَوْمِ جُمُعَةٍ إِلَى شَيْءٍ يَسْتُرُهُ مِنَ النَّاسِ، فَأَرَادَ شَابٌّ مِنْ بَنِي أَبِي مُعَيْطٍ أَنْ يَجْتَازَ بَيْنَ يَدَيْهِ، فَدَفَعَ أَبُو سَعِيدٍ فِي صَدْرِهِ، فَنَظَرَ الشَّابُّ فَلَمْ يَجِدْ مَسَاغًا إِلَّا بَيْنَ يَدَيْهِ، فَعَادَ لِيَجْتَازَ، فَدَفَعَهُ أَبُو سَعِيدٍ أَشَدَّ مِنَ الْأُولَى، فَنَالَ مِنْ أَبِي سَعِيدٍ، ثُمَّ دَخَلَ عَلَى مَرْوَانَ، فَشَكَا إِلَيْهِ مَا لَقِيَ مِنْ أَبِي سَعِيدٍ، وَدَخَلَ أَبُو سَعِيدٍ خَلْفَهُ عَلَى مَرْوَانَ، فَقَالَ: مَا لَكَ وَلِابْنِ أَخِيكَ يَا أَبَا سَعِيدٍ؟ قَالَ: سَـمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «إِذَا صَلَّى أَحَدُكُمْ إِلَى شَيْءٍ يَسْتُرُهُ مِنَ النَّاسِ، فَأَرَادَ أَحَدٌ أَنْ يَجْتَازَ بَيْنَ يَدَيْهِ، فَلْيَدْفَعْهُ، فَإِنْ أَبَى فَلْيُقَاتِلْهُ، فَإِنـَّمَا هُوَ شَيْطَانٌ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш