2129.7017. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замон охирлаганда мўминнинг туши ёлғон чиқмай қўяди. Мўминнинг туши нубувватнинг қирқ олти жузидан биридир. Нимаики нубувватдан бўлса, у асло ёлғон бўлмайди», дедилар».
Муҳаммад айтади: «Мен ҳам шуни айтаман. Туш уч хил бўлади, дейишарди: кўнгилдан кечган ўйлар, шайтоннинг қўрқитишлари, Аллоҳдан мужда. Ким ўзи ёқтирмаган нарсани туш кўрса, уни ҳеч кимга сўзлаб бермасин, туриб, намоз ўқисин. У киши (Абу Ҳурайра) тушдаги ғулни* ёқтирмас эди. Уларга оёқкишан ёқарди. Оёқкишан диндаги собитқадамликдир, дейишарди».
Қатода, Юнус, Ҳишом ва Абу Ҳилоллар Ибн Сириндан, у Абу Ҳурайрадан, у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган. Баъзилар буларнинг барчасини ҳадисга идрож* қилишган. Авфнинг ҳадиси аниқроқ.
Юнус: «Оёқкишан тўғрисидагиси фақат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдандир, деб ўйлайман», дейди.
Абу Абдуллоҳ айтади: «Ғул фақат бўйинда бўлади».
2129/7017 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «إِذَا اقْتَرَبَ الزَّمَانُ لَمْ تَكَدْ تَكْذِبُ، رُؤْيَا الْمُؤْمِنِ وَرُؤْيَا الْمُؤْمِنِ جُزْءٌ مِنْ سِتَّةٍ وَأَرْبَعِينَ جُزْءًا مِنَ النُّبُوَّةِ، وَمَا كَانَ مِنَ النُّبُوَّة لا يَكْذب».