2135.7055, 7056. Жунода ибн Абу Умайя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Убода ибн Сомит касаллигида унинг ҳузурига кирдик. «Аллоҳ сизни соғайтирсин, бизга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзингиз эшитган, ўзингизга манфаат берадиган бирор ҳадис айтиб беринг», дедик. У шундай деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни чақирдилар, биз у зотга байъат бердик. У зот биздан олган байъатлари ичида фаоллигимизда ҳам, ёқтирмаганимизда ҳам, қийинчиликда ҳам, кенгчиликда ҳам қулоқ солиш, итоат қилиш, (раҳбарларни) ўзимиздан устун қўйиш, Аллоҳдан ҳужжат‑далил келган ошкора куфрни кўрмагунча бу иш (раҳбарлик) хусусида эгалари билан тортишмаслик ҳам бор эди».
2135/7055 – عن عُبَادَة بنِ الصَّامت رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: دَعَانَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم، فَبَايَعْنَاهُ. فَقَالَ: فِيمَا أَخَذَ عَلَيْنَا أَنْ بَايَعَنَا عَلَى السَّمْعِ وَالطَّاعَةِ، فِي مَنْشَطِنَا وَمَكْرَهِنَا، وَعُسْرِنَا وَيُسْرِنَا وَأَثَرَةٍ عَلَيْنَا، وَأَنْ لَا نُنَازِعَ الْأَمْرَ أَهْلَهُ، إِلَّا أَنْ تَرَوْا كُفْرًا بَوَاحًا عِنْدَكُمْ مِنَ اللهِ فِيهِ بُرْهَانٌ.