2159-ҳадис

2159.7281. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тушларида олдиларига фаришталар келибди. Уларнинг бири: «У ухлаяпти», дебди. Яна бири: «Кўз уйқуда, қалб эса уйғоқ», дебди. «Бу соҳибингизнинг сифати бор, уни сифатлаб беринлар‑чи», дейишибди. Шунда бири: «У ухлаяпти», дебди. Яна бири: «Кўз уйқуда, қалб эса уйғоқ», дебди. (Фаришталар) «У бир ҳовли бино қилган ва унда зиёфат уюштириб, жарчи юборган кишига ўхшайди. Ким жарчининг таклифини қабул қилса, ҳовлига киради ва зиёфатдан ейди. Ким жарчининг таклифини қабул қилмаса, ҳовлига кирмайди ва зиёфатдан емайди», дейишди. «Буни унга таъбир қилиб беринглар, тушуниб олсин», дейишди. Шунда бири: «У уйқуда», деди. Яна бири: «Кўз уйқуда, қалб эса уйғоқ», деди. «Ўша ҳовли жаннатдир. Жарчи эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилибди. Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлса, Аллоҳга осий бўлибди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар орасида (яхшини ёмондан) ажратувчидир», дейишибди».

2159/7281 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: جَاءَتْ مَلَائِكَةٌ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَهْوَ نَائِمٌ، فَقَالَ بَعْضُهُمْ: إِنَّهُ نَائِمٌ، وَقَالَ بَعْضُهُمْ: إِنَّ الْعَيْنَ نَائِمَةٌ وَالْقَلْبَ يَقْظَانُ، فَقَالُوا: إِنَّ لِصَاحِبِكُمْ هَذَا مَثَلًا، فَاضْرِبُوا لَهُ مَثَلًا، فَقَالَ بَعْضُهُمْ: إِنَّهُ نَائِمٌ، وَقَالَ بَعْضُهُمْ: إِنَّ الْعَيْنَ نَائِمَةٌ وَالْقَلْبَ يَقْظَانُ، فَقَالُوا: مَثَلُهُ كَمَثَلِ رَجُلٍ بَنَى دَارًا، وَجَعَلَ فِيهَا مَأْدُبَةً، وَبَعَثَ دَاعِيًا، فَمَنْ أَجَابَ الدَّاعِيَ دَخَلَ الدَّارَ وَأَكَلَ مِنَ الْمَأْدُبَةِ، وَمَنْ لَمْ يُجِبِ الدَّاعِيَ لَمْ يَدْخُلِ الدَّارَ وَلَمْ يَأْكُلْ مِنَ الْمَأْدُبَةِ، فَقَالُوا: أَوِّلُوهَا لَهُ يَفْقَهْهَا، فَقَالَ بَعْضُهُمْ: إِنَّهُ نَائِمٌ، وَقَالَ بَعْضُهُمْ: إِنَّ الْعَيْنَ نَائِمَةٌ وَالْقَلْبَ يَقْظَانُ، فَقَالُوا: فَالدَّارُ الْجَنَّةُ، وَالدَّاعِي مُحَمَّدٌ صلى الله عليه وسلم، فَمَنْ أَطَاعَ مُحَمَّدًا صلى الله عليه وسلم فَقَدْ أَطَاعَ اللهَ، وَمَنْ عَصَى مُحَمَّدًا صلى الله عليه وسلم فَقَدْ عَصَى اللهَ، وَمُحَمَّدٌ صلى الله عليه وسلم فَرْقٌ بَيْنَ النَّاسِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш