2161.7307. Урвадан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Амр ҳажга кетаётиб, олдимиздан ўтиб қолди. Мен унинг шундай деганини эшитдим: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ илмни уларга (одамларга) берганидан кейин уни бирдан суғуриб олмайди, балки ораларидан уламоларни илмлари билан қабз қилиб, уни суғуриб олади. Шунда жоҳил одамлар қолади. Улардан фатво сўралади, улар ўз раъйлари билан фатво бераверишади. Натижада адаштиришади ва адашишади», деяётганларини эшитганман». Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оишага буни айтиб бердим. Кейинроқ Абдуллоҳ ибн Амр яна ҳаж қилди. (Оиша) «Эй жияним, Абдуллоҳга бориб, менга ундан ривоят қилиб айтиб берганингни ўзидан аниқлаб бер», деди. Келиб, ундан сўраган эдим, менга уни (аввал) ўзимга айтиб бергандек айтиб берди. Мен Оишага келиб, буни айтдим. Шунда у таажжубланиб, «Аллоҳга қасамки, Абдуллоҳ ибн Амр буни ҳақиқатдан ҳам ёдлаб олибди», деди».
2161/7307- عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «إِنَّ اللهَ لَا يَنْزِعُ الْعِلْمَ بَعْدَ أَنْ أَعْطَاهُمُوهُ انْتِزَاعًا، وَلَكِنْ يَنْتَزِعُهُ مِنْهُمْ مَعَ قَبْضِ الْعُلَمَاءِ بِعِلْمِهِمْ، فَيَبْقَى نَاسٌ جُهَّالٌ، يُسْتَفْتَوْنَ فَيُفْتُونَ بِرَأْيِهِمْ، فَيُضِلُّونَ وَيَضِلُّونَ».