2162.7319. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматим ўзидан олдингиларнинг тутумини қаричма‑қарич, зироъма‑зироъ* тутмагунича қиёмат қоим бўлмайди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, форс ва румларнингми?» дейишди. «Ўшалар бўлмай ким бўларди?» дедилар».
* Зироъ – қадимги узунлик ўлчовларидан бўлиб, ўрта бўйли одамнинг тирсагидан бармоқ учигача бўлган оралиққа қиёсан олинган. Зироъ бугунги ўлчовда 46,2 смга тўғри келади.
2162/7319 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى تَأْخُذَ أُمَّتِي بِأَخْذِ الْقُرُونِ قَبْلَهَا، شِبْرًا بِشِبْرٍ وَذِرَاعًا بِذِرَاعٍ». فَقِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، كَفَارِسَ وَالرُّومِ؟ فَقَالَ: «وَمَنِ النَّاسُ إِلَّا أُولَئِكَ».