2163.7323. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо сўзлаб берди:
«Абдурраҳмон ибн Авфни ўқитар эдим. Умар қилган охирги ҳаж вақтида Абдурраҳмон Минода шундай деди: «Мўминларнинг амирини кўрмадинг-да. Олдига бир одам келиб, «Фалончи «Мўминларнинг амири ўлса, фалончига байъат қилардик», деяпти», деди. Умар: «Мен бугун кечқурун одамлар орасига чиқаман-да, ишни улардан тортиб олмоқчи бўлаётган анавилар ҳақида огоҳлантираман!» деди. Мен: «Ундай қилманг. Чунки бу мавсумда (яъни ҳажда) тубан одамлар ҳам тўпланаверади. Мажлисингизда ҳам асосан шунақалар бўлади. Вайсақилар уни сиздан нотўғри тушуниб олиб, ҳар ёққа ёйишидан қўрқаман. Шунинг учун ҳижрат ва суннат диёри Мадинага боргунча шошмай туринг. У ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳожир ва ансорий саҳобаларининг ёнига етиб борасиз. Улар айтганингизни ёдда сақлашади ва тўғри тушунишади», дедим. У: «Аллоҳга қасамки, Мадинадаги биринчи хитобимда шуни айтаман», деди. Мадинага етиб бордик. Шунда у (Умар) шундай деди: «Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақ ила юборди. У зотга Китобни нозил қилди. Нозил бўлган(ҳукм)лар ичида тошбўрон ояти бор эди».
2163/7323 – عَنْ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: إِنَّ اللهَ بَعَثَ مُحَمَّدًا صلى الله عليه وسلم بِالْحَقِّ، وَأَنْزَلَ عَلَيْهِ الْكِتَابَ، فَكَانَ فِيمَا أُنْزِلَ آيَةُ الرَّجْمِ.