1298-ҳадис

1298. Яна у кишидан ривоят қилинади:

Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг ҳаж борасида бандалари зиммасидаги фарзи отамга у қартайиб, туяда ўтира олмайдиган бўлганида етди. Унинг номидан ҳаж қилсам бўладими?» деди. У зот: «Ҳа», дедилар. 

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф шариатга «ҳажжи бадал» деган тушунчани киритилиши муҳаддислар ва фуқаҳолар орасида «хасъамия ҳадиси» номи билан машҳур. Уламолар гапни қисқа қилиш мақсадида ҳадиснинг матнини қайта-қайта такрорлаб ўтирмай «хасъамия ҳадиси»да келганидек, деб гапни давом эттираверадилар.

Ҳадиси шарифда зикри келаётган ҳодиса Пайғамбаримиз алайҳиссалом Минода ортларига Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳуни мингаштириб кетаётганларида содир бўлган. Хасъам қабиласидан бўлган ўша саҳобия аёл Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг йўлларини тўсиб чиққан ва туяларининг жиловидан ушлаб туриб, ривоятда келган саволни берган. 

Набий алайҳиссаломнинг унга берган жавобларидан ҳаж қилиш имконига эга бўлмаган одамнинг номидан бошқа бир киши ҳаж ибодатини адо этиши мумкинлиги келиб чиқади.

1298 – وَعَنْهُ: أَنَّ امْرَأَةً قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّ فَرِيضَةَ اللهِ عَلَى عِبَادِهِ فِي الحَجِّ أَدْرَكَتْ أَبِي شَيْخاً كَبِيراً، لَا يَثبُتُ عَلَى الرَّاحِلَةِ، أَفَأَحُجُّ عَنْهُ؟ قَالَ: «نَعَمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1513، م 1334].


Улашиш
|
|
Нусха олиш